...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Лола Каримова илтимоснома йўллади


14:20, 08.06.2017 Жамият
 21 610

Ўзбекистон замини ўзининг кўп асрлик “икат” услубидаги тўқувчилик мактаби билан ҳақли равишда фахрланади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева бугун, 8 июнь куни ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали илтимоснома йўллади.
 
Лола Каримованинг ёзишича, айни дамда ўзбек атласининг донғини дунёга янада тараннум этиш мақсадида ўзбек миллий матоларини ишлаб чиқариш усулларини ЮНEСКОнинг Илғор Тажриба тўпламига киритиш бўйича иш олиб бориляпти.
 
“Шои – ўзида гўзаллик ва қулайлик, енгиллик ва жозибадорликни мужассам этган матодир. Ўзининг ёрқин тайёрланиш услуби ва нақшларининг ўзига хослиги билан ажралиб турадиган хон атласда кўп миллатли қадриятларимиз мисоли кўзгудагидек ифода этган.
 
Ўзбекистон замини ўзининг кўп асрлик “икат” услубидаги тўқувчилик мактаби билан ҳақли равишда фахрланади. “Икат” матолар тўқиш санъати халқимизнинг авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган ноёб маданий бойлигидир. Моҳир ўзбек тўқувчи усталари яратадиган гўзалликда бетакрор матолар абр матолар деб аталиб, бу атама “булут”, яъни тархи булутсимон кўринишдаги безаклар маъносини англатади. Бу ҳунармандчилик тури, мана неча асрларки, Шарқ Уйғониш давридан то ҳозирги кунга қадар ўзининг жозибадор нақшлари ва безаклари билан оламга гўзаллик ҳамда уйғунлик олиб келади.
 
Ҳозирги кунда халқимизнинг тарихий тўқимачилик меросини сақлаш мақсадида Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан ўзбек миллий матоларини ишлаб чиқариш усулларини ЮНEСКОнинг Илғор Тажриба тўпламига киритиш бўйича иш олиб бориляпти. Илтимос, ўзбек атласига оид маълумотни ижтимоий тармоқларда тарқатишга ўз ҳиссангизни қўшиб, хон атлас либосларида тушган расмингизни #uzbekikat ёки #khanatlas хэштеги остида ижтимоий тармоқларда улашинг”, деб ёзади Лола Каримова.
 

Теглар:Лола Каримова Атлас ЮНEСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар