Ўзбекистон Республикасига келтирилган 2,5 тонна оғирликдаги 46 та почта жўнатмаларидан 36 тасини божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида божхоначилардан яширишга уриниш ҳолати аниқланди.
Пост ҳудуди видеокузатув йўлга қўйилган бўлсада, идоранинг 3 нафар ходими Ўзбекистон Республикасига келтирилган 2,5 тонна оғирликдаги 46 та почта жўнатмаларидан 36 тасини божхоначилардан яширишга уринган.
Қиймати 87 миллион сўмлик бўлган турли товар, моддий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига яширинча олиб киришига чек қўйилди. Айбдорларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.
Маълумот учун: Божхона қонунчилиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга ёки божхона ходимларининг ноқонуний фаолиятига гувоҳ бўлган фуқароларга 0 371 120 76 71 ишонч телефони рақамига хабар қилишлари мумкинлигини маълум қилинган.