16 ёшли бола 4 нафар одамнинг бевақт ўлимига сабаб бўлган.
Косонсой туманида яшаган 16 яшар бола Lacetti машинасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз миниб кўчага чиқади. У автомобилни Боғишамол-2 маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиш оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва қаршисидан келаётган Nexia билан тўқнашади. Урилган Nexia йўл четидаги яна бир Nexia’га бориб урилади. Воқеа тунги 22:47 да рўй берган.
Мудҳиш ходиса натижасида Lacetti ҳайдовчиси, Nexia ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчилари жиддий жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Бундан ташқари, тезликда бошқариб келинаётган Nexia’даги 3 нафар йўловчи, йўл четида турган Nexia автомашинаси салонидаги 1 нафар йўловчи ҳамда Lacetti’нинг 1 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.