Мундиал мадҳиясини Уилл Смит, Ники Жем Эра Истрефилар ижро этишди.
ЖЧ-2018 мадҳиясида “Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньо, “Анжи” собиқ ярим ҳимоячиси Виллиан суратга тушди.
Мундиал мадҳиясини хип-хоп йўналишида ижод қиладиган Уилл Смит, америкалик Ники Жем ва албаниялик хонанда Эра Истрефилар ижро этишган.
Маълумот ўрнида, ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.