ЎФА биринчи-вице президентининг Facebook’да расмий саҳифаси ишга тушди.
Кеча Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонаси очилганди. Бугун эса ЎФА биринчи-вице президентининг Facebook’да расмий саҳифаси ишга тушди.
Миллий олимпия қўмитаси раҳбари у ердаги илк постини ёзар экан, ушбу саҳифа спорт мухлислари, спорт оиласи вакиллари учун ўзига хос ахборот майдони бўлишига умид қилишини маълум қилди.
“Ҳурматли юртдошлар, спорт ишқибозлари, спортчи ва мураббийлар! Мен спорт оламида юз бераётган янгиликларни мунтазам равишда кузатаман. Шу жумладан, ижтимоий тармоқларни ҳам кўриб бораман. Сиз азизларга яқинроқ бўлиш мақсадида Facebook'да саҳифам очилди. Биз барчамиз катта ва аҳил оиламиз. Биргаликда биз юксак марраларни забт эта оламиз, Юртбошимизнинг ишончларини оқлаб, ўзбек спорти тараққиётини янги даражага олиб чиқиш учун керак бўлса тоғни уриб талқон қиламиз. Умид қиламанки, бу ерда ўзаро фикр алмашамиз, тажриба ва таклифлар билан ўртоқлашамиз. Ушбу саҳифа ўзига хос ахборот майдони бўлишини истардим. Ўзаро мулоқот қилган ҳолда ғоя ва режалар, юзага келган муаммоларни биргаликда муҳокама қиламиз. Сиз билан бирга эканлигимдан хурсандман!”, дея илк постини қолдирди Аҳмаджонов.
Ушбу ҳаволага ўтиш орқали МОҚ раҳбарининг саҳифасига обуна бўлишингиз мумкин.