...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аль Пачино Леонардо Ди Каприо ва Брэд Питт билан кинода суратга тушади


19:23, 08.06.2018 Кино
 2 691

“Бир вақтлар Голливудда” кинокартинасида бош ролларни Леонардо ди Каприо ва Брэд Питт ўйнайди.

Машҳур Голливуд актёри “Чўқинтирган ота” филмидаги Майкл Корлеоне роли билан дунёга танилган Аль Пачино режиссёр Квентин Тарантинонинг “Бир вақтлар Голливудда” номли фильмида суратга тушади.
 
Ундан ташқари, фильмда Дэмиэн Льюис, Люк Перри, Эмиль Хирш, Дакота Фэннинг, Клифтон Коллинз, Кейт Жефферсон ва Николас Хэммонд суратга тушади.
 
Маълумот ўрнида, кинокартинада бош ролларни Леонардо ди Каприо ва Брэд Питт ўйнайди. Ди Каприо вестерн-сериаллар юлдузи Рик Далтонни, Брэд Питт унинг кўп йиллик дублёри Клифф Бут ролини ижро этади.
 
Фильм воқеалари “Оила” гуруҳи Калифорнияда ўн кишини, хусусан, ҳомиладор актриса Шэрон Тейтни ўлдирган 1969 йилга бориб тақалади.
 
Кино премьераси 2019 йилнинг 9 августига режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Голливуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!