У сценарий тафсилотлари ҳақида гапирмади.
Малайзиялик актриса Ража Иля АҚШнинг Марвел киностудияси таклиф этган ролни ўйнашдан бош тортганини билдирди, деб ёзади “Islom.uz”.
Иля ўз қарорини фильмдаги айрим эпизодлар исломий қадриятларга зид экани билан изоҳлади. У сценарий тафсилотлари ҳақида гапирмади.
Ража Иля Голливуд киностудияларида роль ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлиши эҳтимоли борлигига қарамай, ўз мамлакатининг обрўсига путур етказишни хоҳламаганини таъкидлади.
Themalaymailonline нашрига кўра, 32 яшар актриса ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг танқидларига эътибор қаратмаслигини билдирган.

Фирдавс БЕК