...
МЕНЮ
ONLINE TV

Голливуд юлдузлари қайси спорт билан шуғулланишларини биласизми?


21:00, 06.12.2017 Бу қизиқ
 7 158

Голливуд актрисалари кинодаги фаолиятларидан ташқари, ҳаттоки спорт билан ҳам профессионал тарзда машғул бўлишади.

Шоу-бизнес вакиллари орасида спортнинг турли йуналишларига қизиқиш анча оммалашганлиги ҳеч кимга сир эмас. Улар орасида чиройли ташқи кўринишни сақлаш учун ёки соғликлари учун фойдали бўлиши учун ҳам спортнинг бирор-бир тури билан машғул бўлишади.  Қўйидаги эса сиз машҳур юлдузларнинг қайси спорт тури билан шуғулланишлари билан танишишингиз мумкин.



Ким Кардашян тренажёр залида шуғулланиш ёки шахсий мураббийи билан тоза ҳавода сайр қилишни маъқул деб билади У фарзанд дунёга келтиргач, кучли иродаси туфайли сезиларли даражада вазн ташлашга ҳам эришган.



Мадоннанинг жуда кўп спорт турларига қизиқишини барча мухлислари яхши билишади. У кўп вақтини бокс ,йога ва шу билан бирга спорт залида шуғулланиш билан ўтказади.  У биринчи бор 1996 йил қизи Лордес дунёга келгандан сўнг, йога билан шуғулланишни бошлаган. Шу кунгача у йога машғулотлари ва медитация туфайли чиройли ташқи кўринишда бўлишга эришиб келаяпти.



Женнифер Лопес ортиқча вазндан қутулиш учун триатлон спорт тури билан шуғулланиб келмокда. Қўшиқчининг сўзларига кўра, у телевизор томоша қилиб туриб триатлон мусобақасига кўзи тушади, бир неча дақиқадан сўнг у худди шундай мусобақада қатнашишга қарор қилади.



Дизайнер Виктория Бекхэм эса ҳар куни 3 километрга яқин масофага югуради. Шунингдек, шахсий мураббийи билан спорт залида шуғулланишни яхши кўради. Машҳур англиялик футболчи
Дэвид Бекхемнинг рафиқаси, тўрт фарзанднинг онаси бўлган Викториянинг гўзал ташқи кўринишидан ҳам унинг спортга бўлган меҳрини билиб олиш қийин эмас.  


Ажойиб ва очиқкўнгил актриса Камерон Диас, кинодаги фаолиятидан ташқари сёрфинг спорт тури билан профессионал даражада шуғулланади. У ҳаётини денгиз ва тўлқинларсиз таасаввур қила олмайди. Актриса бир неча бор бурнини синдириб олган бўлишига қарамай, севимли машғулотидан асло воз кечмаяпти.

Назокат Зокирова

Теглар:Голливуд актрисалари Спорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!