...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент сайлови яқин: Путин қарорини эълон қилди


20:46, 06.12.2017 Олам
 6 362

Владимир Путин навбатдаги сайловда ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.

Владимир Путин Россия президентлигига бўладиган сайловда ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини, хоҳлаган вақтда эълон қилиб қолиши мумкин, деб хабар берган эдик.
 
Бугун, 6 декабрь куни Нижний Новгород шаҳрида, ГАЗ автомобил заводи ишчилари билан бўлган учрашувда Владимир Путин Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
 
Владимир Путин Россия президентлигига ўз номзодини қўйиши тўғрисидаги саволга “Ҳа, мен Россия Федерацияси президентлигига бўладиган сайловда ўз номзодимни қўяман”, деб жавоб берган. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига қизғин қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган.
 
Путининг ҳозирги президентлик ваколати муддати 2018 йил 7 майда ўз ниҳоясига етади. 2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловдаги иштироки, Путин учун тўртинчиси ҳисобланади. Агар у сайловда ғалаба қозонадиган бўлса, 2018 йилдан 2024 йилгача Россия Федерацияси Президенти сифатида фаолиятини давом эттиради. 
Обил Сафаров

Теглар:Владимир Путин Россия Сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!