...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Дональд Трамп оиласида муносабатлар совуқлашмоқда


10:57, 26.04.2018 Олам
 6 497

2017 йилда ҳам АҚШ президентининг Исроилга ташрифи чоғида Мелания хоним Дональд Трампнинг қўлини силтаб юборганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания ўртасидаги муносабатлар тобора совуқлашиб бораётгани ҳар бир жараёнда акс этмоқда.
 
Бу ҳолат “Оқ уй” раҳбарининг Франция президенти Эммануэл Макрон билан аёли Бригит хонимни қабул қилиш маросимида телеоператорлар назаридан четда қолмади.
 
Қабул жараёни аввалида фото ва видеокамералар икки мамлакат етакчиларининг аёллари билан қўл ушлашиб туришгани тасвирга олишди. Айни шу вазиятда Мелания Трампнинг турмуш ўртоғига бўлган совуқ муносабати намоён бўлди. Макрон ва Бригит хоним бир-бирига ёқимли табассум қилган ҳолда қўлларини ушлашиб суратга тушишди. Аммо Дональд жаноблари рафиқасини қўлини ушлашга дастлаб чўчиди.
 
Аввалига рафиқасининг қўлига қўлини текизди. Меланиядан жавоб бўлмагач, асталик билан кўрсаткич бармоғи билан унинг қўлини ушлади. Мелания эса ўзини бепарво тутди. Шундан сўнг “Оқ уй” раҳбари узук тақувчи бармоғини “ишга солди” ва аёлининг қўлини ушлашга муваффақ бўлди.
 
Қизил залдаги суратга олиш жараёни якунланиши билан Мелания турмуш ўртоғининг қўлини қўйиб юборди. Ўзи эса ундан бир-икки қадам ортда юришни маъқул кўрди.
 
Бундан аввал ҳам, аниқроғи, 2017 йил АҚШ президентининг Исроилга ташрифи чоғида Мелания Дональд Трампнинг қўлини силтаб юборганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дональд Трамп Мелания Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!