Марҳум Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти яқинидаги уйидан чиқарилади.
Ўзбек кино санъатининг дарғаларидан бири, “Сен етим эмассан”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Абу Райҳон Беруний”, “Тошкент – нон шаҳри”, “Оловли йўллар” каби фильмлари билан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун МДҲ мамлакатларида катта шуҳрат қозонган режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Аббосов кеча, 25 апрель куни 87 ёшида вафот этди.
Шуҳрат Аббосов 1931 йилнинг 16 январь куни Қўқон шаҳрида таваллуд топган эди. У 1949 йилда ҳозирги Тошкент тиббиёт академиясини тамомлайди. 1954 йилда эса ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатади.
1954-1956 йилларда Янгийўлдаги Маннон Уйғур номли мусиқали драма театрида бош режиссёр;
1958-1991 йилларда “Ўзбекфильм” киностудиясида режиссёр, шундан 1982-1986 йилларда киностудия директори;
1996-2001 йилларда Ўзбекистон кинематографлар уюшмасида фаолият юритади.
Қолаверса, ўзи ўқиган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабаларга таълим бериб келади.
У фаолияти давомида 4 спектаклни саҳналаштирган. 10 дан ортиқ фильмларни суратга олган, яна 10 га яқн фильмларга сценарий ёзган.
Шуҳрат Аббосовнинг дафн маросими бугун, 26 апрель куни бўлиб ўтади. Марҳум Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти яқинидаги уйидан чиқарилади. Пешин намозидан сўнг Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилади.
Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” интернет нашри жамоаси номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.