...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Бунақаси бўлмайди! Шимолий Корея етакчиси “даҳшат” қўриқланади


14:25, 27.04.2018 Олам
 15 034

Ҳозирда музокаралар давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарлари ўн йиллардан бери илк бора ўзаро келишувга кўра саммит ўтказаётганини хабар берган эдик.
 
Мазкур учрашувнинг ўзига хос томонлари ҳам бор. Масалан, олий тоифадаги учрашув Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея Президенти Мун Чже Ин иштирокида икки мамлакат чегараси ва демаркация чизиғи ўтган ҳудудда бўлиб ўтмоқда.
 
Учрашув аввалида икки етакчи қўл бериб кўришгач демаркация чизиғидан бири иккинчи мамлакат ҳудудига босиб ўтди.
 
Таъкидлаш керакки, Ким Чен Ин Шимол етакчилари орасида биринчи бўлиб, Жанубий Корея ерига қадам қўйган раҳбар бўлди.
 
Шунингдек, ушбу учрашувга оид фото ва видеолар хориж ОАВларида жуда тезлик билан тарқалмоқда.
 
Хусусан, уларнинг бирида учрашувга келаётган Шимлоий Корея етакчисининг кортежи атрофида уни қўриқлаш учун 12 нафар хос соқчининг машинани ўраган ҳолда югуриб келаётгани тасвирланган.
 
Олий даражадаги учрашув давом этмоқда.
Темур Назаров

Теглар:соқчи қўриқчи Шимолий Корея Ким Чен Ин саммит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!