...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Бўкада ҳайдовчи 7 нафар одамни уриб кетди


11:28, 25.03.2018 Жамият
 7 400

Ҳайдовчи Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай автомобилини тезликни пасайтирмасдан ҳаракатлантириб борган.

Жорий йилнинг 14 январ куни кеч соат 22:30ларда  Тошкент вилояти Бўка тумани Паркент МФЙда яшовчи Худойберди Позилов ўзининг Nexia русумидаги давлат белгиси 10 Z 165 DA бўлган автомобилида Бўка-Ачамайли автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган вақтда қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган автомобилнинг ёритиш чироқлари кўзини қамаштиришига қарамасдан ҳаракатни давом эттиради.
 
Натижада, ҳайдовчи Йўл ҳаракати қоидаларининг 135 банд 2-қисмига кўра, яъни кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишорасини ёқиб, йўлдаги йўналишини ўзгартирмасдан тезликни пасайтириб тўхташи лозимлигига амал қилмасдан йўл транспорт ҳодисасини келтириб чиқарди.
 
Ҳайдовчи Худойберди Позилов йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб келаётган етти нафар йўловчини автомобилида уриб юборади. ЙТҲ натижасида етти нафар фуқаро ҳам турли даражадаги тан жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилади.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Позилов Худойбердига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Икром Раҳмон

Теглар:Бўка ҳайдовчи ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар