Жиноятга тайёргарлик жараёни билан танишиш мақсадида гуруҳ етакчиси Алекс Ставко ҳам Тошкентга келади.
Унга кўра, мазкур жиноий гуруҳ асосан турли давлатлардаги банкларни ўмариш билан шуғулланган. 2015-2018 йилларда 50 дан ортиқ жисмоний шахснинг банкларда сақланаётган 3,5 миллион АҚШ доллар пуллари айнан ушбу гуруҳ аъзолари томонидан ўғирланган. Ҳатто, Россия, Украина, Беларусь, Молдова, Македония каби давлатларнинг айрим банк муассасалари ҳимоя тизими ўғриларнинг олдида ожиз қолган.
1975 йили Украинада туғилган, АҚШ фуқароси ҳисобланган Алекс Ставко гуруҳга бошчилик қилиб, керакли мутахассисларни ёллаш, ишларни тақсимлаш ва топшириқлар бериш билан шуғулланган.
Македониядаги банкларнинг бирида амалга оширилган ўғирликдан сўнг, гуруҳ аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида учрашишади ва кейинги нишон сифатида Ўзбекистон пойтахти Тошкент танланади.
1970 йилда Украинада туғилган, Украина фуқароси бўлган Владислав Буц калит ясаш бўйича мутахассис. У Истанбулдаги учрашувда Алексдан керакли топшириқни олгач, Тошкентга учиб келади.
Жиноий гуруҳ аъзоларининг мақсади Тошкентдаги банкларнинг бирида мижозларга тегишли шахсий қутичаларда сақланаётган пулларни қалбаки калитлар ёрдамида ўғирлаш бўлиб, бунинг учун аввалига банк биноси кўздан кечирилган. Сўнгра гуруҳ аъзоларининг бири банк хизматидан фойдаланиш баҳонасида валюта ҳисоб рақами очган. Иккинчиси ижарага депозит қутича олган.
1975 йилда Украинада туғилган, Украина фуқароси Вячеслав Шереметнитнг вазифаси банк қутиларининг қулфларини тасвирга олиш бўлган. Ўғрилик режалаштирилган банкда ўз қутисини текшириш баҳонасида 18 марта мижозлар қутилари сақланадиган хонага кириб чиққан ва 140 қутичанинг пултини махсус видеокамерага муҳрлаган.
Жиноятга тайёргарлик жараёни билан танишиш мақсадида гуруҳ етакчиси Алекс Ставко Тошкент шаҳрига келади ва “Radison” меҳмонхонага жойлашади. Гуруҳнинг яна бир аъзоси, 1964 йилда Украинада туғилган, Украина фуқароси, МДҲ давлатларидаги банкларда ўғирлик содир этгани учун муқаддам бир неча бор судланган Олег Дубровский билан “Ўзбекистон” меҳмонхонасида учрашади ва режалаштирилаётган ўғирлик масаласини муҳокама этадилар.
Орадан вақт ўтгандан кейин уларнинг бири Олмаота, иккинчиси Нью-Йорк шаҳрига учиб кетади. Шунингдек, Алекс Ставко Тошкентда бўлган вақтида Вячеслав ҳамда Владислав у билан учрашиб, пул олишади ва Қирғизистондан калит ясайдиган ускуна олиб келишади. Владислав Буц 18 та қутичанинг калитини ясайди.
Ҳозирда қўзғатилган иш доирасида тергов-суриштирув ишлари олиб борилиб, гуруҳнинг бошқа аъзоларини қўлга олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда, дейилади лавҳада.