...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари нималар учун ишлатилади?


11:12, 28.07.2018 Жамият
 1 696

Жамғарма маблағларини бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Низомга кўра Жамғарма маблағлари автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишга лицензиялар берганлик учун тўланадиган давлат божи ва бошқа манбалардан шакллантирилади.
 
Жамғарманинг маблағлари қуйидагилар учун ишлатилади:
 
  • илмий-тадқиқот ишларига;
  • автовокзаллари ва автостанциялари, оралиқ бекатларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;
  • автотранспорт воситаларини харид қилишга;
  • автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга;
  • “Ўзавтотранс” агентлигини сақлашни молиялаштиришга;
  • ихтисослаштирилган компаниялар томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар ҳамда комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга.
 
Жамғарма маблағларини бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзавтотранс автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар