Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги қарорига мувофиқ янги ўринбосар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги қарорига асосан Ҳосил Ҳусанович Холматов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунгача Ҳосил Ҳусанович Холматов Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган Раҳмонбек Усмонов ушбу агентлик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.