“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси васифасини вақтинча бажарувчи Ҳосил Холматов ўринбосарини ишдан олиш таклифини киритди.
17 май куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси васифасини вақтинча бажарувчи Ҳосил Холматов раислигида жамият таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлари иштирокида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда яна бир масала кўриб чиқилди ва унга кўра ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажармасдан масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевни эгаллаб турган вазифасидан озод этиш таклифи берилди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Ҳосил Холматов йиғилиш давомида ўртага ташланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда шаҳар йўловчи транспортининг ишини янада яхшилаш, бошқарув ва иш олиб бориш тизимини тубдан ўзгартириш, соҳани ривожлантириш бўйича ҳар бир ходим фидойилик, ҳалоллик ва садоқат билан меҳнат қилиши лозимлигини таъкидлади.