...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙПХ ходимига бўйсунмаган автомобиль ўғриси 11 йилга қамалди


09:51, 31.05.2018 Жамият
 4 387

Ходим Назарбек” постидан ўтаётган машиналарни текширар экан, қидирувдаги машинани кўриб, унга тўхташ буйруғини берди. Аммо...

Суд ЙПХ ходимига бўйсунмаган автомобиль ўғрисини 11 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“70 Z 578 DA” давлат рақамли Matiz автомобилининг олиб қочилгани ҳақидаги хабар барча ЙПХ постларига келиб тушади. Орадан вақт ўтади, барча назоратчилар қатори ЙПХ бригадасининг 3-дивизиони мобил гуруҳи инспектори Дилшод Жўраев “Назарбек” постидан ўтаётган машиналарни синчиклаб текширар экан, қидирувдаги машинани дарров пайқади ва унга тўхташ буйруғини берди.
 
Бироқ, ЙПХ ходимига бўйсунмаган жиноятчи тезликни ошириб, ҳаракатни давом эттиради. Шунда инспектор автомобиль капот устига ўзини отади, бироқ содир этган жиноятининг жазосидан қўрққан қонунбузар машина рулини турли томонларга буриб, ходимдан қутилмоқчи бўлади. Машинанинг қисқа бурилишлари оқибатида йиқилиб тушган ходим тан жароҳатини олди. Аммо у бошқа ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олинади.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Учтепа туман прокуратураси томонидан муқаддам судланган, 1985 йилда туғилган Ш.Шукурга (исми ўзгартирилган) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор, жумладан, 105, 219, 267, 122 ва 226 – моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Назарбей ЙПХ Matiz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар