Муносабатлар яхшиланиши учун АҚШ Гуленни бериши ва бошқа масалаларда ҳам керакли қадамларни қўйиши керак.
“Биз АҚШ билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Муносабатлар яхшиланиши учун АҚШ Гуленни бериши ва бошқа масалаларда ҳам керакли қадамларни қўйиши керак. Халқ бу масалага келгач, Инжирлик, Курежикдаги базаларни ёпилишини истамоқда”, дейди Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу.
Вазир АҚШ Туркиядек иттифоқчиларни йўқотмаслиги кераклиги ва ўзининг хатоларини тузатиши лозимлигини таъкидлаган. Агар натижа кутилганидек бўлмаса, мустақил давлат сифатида Туркия ўз кучини кўрсатишини маълум қилган.