Туркия ва АҚШ давлат раҳбарларининг телефондаги илк мулоқоти 45 дақиқа давом этган.
Маълумотларга қараганда, икки мамлакат раҳбарлари ўртасида ўтган суҳбат 45 дақиқа давом этган ва ижобий кайфиятда ўтган.
Анқара Вашингтон билан муносабатларни янги саҳифадан бошлаш истагида. Туркия томон Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШ маъмурияти аввалги президентнинг хатоларини такрорламайди, деб умид қилмоқда.
Қолаверса, Туркия ҳукумати Дональд Трамп маъмурияти Фатҳуллоҳ Гулен масаласини ҳам ижобий ҳал этишига ишоняпти.
Давлат раҳбарлари суҳбат давомида ўзаро муносабатларнинг узоқ йиллик тарихига ҳам назар солишди. Улар терроризмга қарши курашишда барча усулларни қўллашга келишиб олдилар.