
Француз газетасининг айтишича, мамлакат президентлигига номзод Франсуа Филлон турмуш ўртоғига ишсизлик нафақаси тариқасида давлат бюджетидан 38,000 фунт стерлинг тайинлаган.
Жаноб Филлон бу айбловларнинг барчаси бўҳтон ва унинг сайловолди кампаниясига путур етказиш учун ўйлаб топилган уйдирма дея баҳо бермоқда. Душанба, 6 февраль куни мамлакат марказий каналларининг бирида чиқиш қилган номзод гарчи ўз оила аъзоларини ишга ёллаш ёки ижтимоий ҳимоя қилишни француз қонунчилиги маън қилмаса-да, бу сайловчилар наздида ўта шубҳали бўлиб қолаверишни айтган.
"Le Canard Enchaine"нинг изқувар мухбирлари эса Франсуа Филлон “мавжуд эмас”, деб фикр билдирган далилни қўлга киритишди. Гап шундаки, консерватив номзоднинг турмуш ўртоғи, жанубий Уэльсда туғилган, Пенелопа Филлон айни шу даврда 3,100 фунт стерлинг ойлик маош билан ишлагани ҳақида ҳужжатлар мавжуд.
Айни дамда собиқ Бош вазир оила аъзоларининг молиявий киримларини Франция Бош прокуратураси ўрганиб чиқмоқда.
Маълумот учун, жорий йилда Франция президентлигига сайловлар бўлиб ўтади.