...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дронингга ҳам, айфонингга ҳам... Бу сафар Туркия АҚШга тишини ўткирроқ қайради


16:13, 14.08.2018 Олам
 11 050

Туркия АҚШ товарларидан воз кечмоқчи.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Америка санкцияларига жавобан АҚШ электрон товарларига бойкот эълон қилди. Бу ҳақда президент Анқарадаги чиқишида маълум қилган.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мамлакатга қарши иқтисодий ҳужум амалга оширилмоқда.

“Авваллари бундай ишлар яширинча амалга оширилган бўлса, бугун бизга қарши очиқчасига олиб бориляпти. Биз икки нарса қила оламиз: иқтисодий ва сиёсий позицияни ушлаш. Иқтисодий томондан биз чораларни кўрамиз, молия вазирлигимиз ва ғазначилик куну тун ишламоқда. Бундан ташқари, АҚШдан келувчи электрон товарларга бойкот эълон қиламиз. Уларда  iPhone бўлса, бошқа томондан Samsung бор”, деган президент Эрдўған.

Президент Туркия халқи маҳаллий телефон маркасидан фойдаланишини таъкидлаган. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, давлат барча зарур нарсаларни ўзи ишлаб чиқариш қудратига  эга.

“Пул эвазига хориждан бирор нарса буюртма қилиш ўрнига, унданда яхшироғини ишлаб чиқарамиз ва уларга таклиф қиламиз. Бизнинг халқ бунга қодир. Қачонки АҚШдан дронлар сўраганимизда улар қандай жавоб қайтарди?  “Конгресс рухсат бермайди”. Бу бизга ёрдам берди. Ҳозир дронларни ўзимиз ишлаб чиқаряпмиз, муаммо йўқ. Ҳамда қанча керак бўлса, шунча чиқарамиз”, деб қўшимча қилган Туркия етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва АҚШ муносабатлари икки ўртада тўпланиб қолган муаммолар сабаб борган сари ёмонлашиб бормоқда. Бир неча кун давомида доллар курси лирага нисбатан кўтарилиб келди. Бугундан лира қадри бироз кўтарилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия-АҚШ бойкот иқтисодиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!