Испаниялик мутахассислар 16 июнга қадар Ўзбекистонда бўлади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва “Реал Мадрид” клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан 22-23 май кунлари Испаниянинг “Қироллик клуби” академияси менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Пабло ташриф буюриб, юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Шу дастурга асосан “қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте Тошкентга ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар Ислом Каримов номидаги “Тошкент” Халқаро аэропортида катта тантаналар билан кутиб олинди.
Карлос Альберт 2008-2015 йиллар давомида “Реал Мадрид” нинг асосий жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва Икер Касильясдек жаҳонга машҳур дарвозабонга устозлик қилган. Ҳозирда у “Реал Мадрид” клубида методист сифатида иш олиб бормоқда.
Испаниялик мутахассислар 16 июнга қадар Ўзбекистонда бўлиб, болаларга футбол бўйича мастер-класслар ўтаб беришади.
Тадбирлар 1 июнь кунидан бошланади.