...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ҳаммадан узр сўрайман” – Россиялик журналист тирик!


09:15, 31.05.2018 Олам
 7 462

Журналист Киевдаги хонадонида номаълум кимсалар томонидан отиб ўлдирилганди.

Кеча, россиялик журналист Аркадий Бабченко Украина пойтахти Киевда отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик. Аммо, Бабченко тирик, у уни ўлдиришга “буюртма” берилгани ҳақида бир ой аввал билган.
 
Журналистга махсус операцияда иштирок этиш таклиф қилинган, Бабченко бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати ташкил қилган брифингда маълум қилди.
 
“Барчани ташвишга солганим учун узр сўрайман. Ўтган икки кун давомида аёлимни даҳшатли тарзда азоблаганим учун ундан алоҳида кечирим сўрайман. Махсус операция икки ой давом этди, мени бир ой илгари огоҳлантиришганди”, деган Бабченко.
 
Журналист Киевдаги хонадонида номаълум кимсалар томонидан отиб ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аркадий Бабченко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!