...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинада россиялик журналист отиб ўлдирилди


11:07, 30.05.2018 Олам
 2 981

Гумондорнинг фотосуратлари эълон қилинди.

Украина пойтахти Киевда россиялик журналист Аркадий Бабченко отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
 
Маълумотда айтилишича, 29 май куни тунда Аркадий дўкондан қайтаётган вақтда уйи остонасида отиб кетилган. Журналистнинг орқа томонидан бир неча марта ўқ узилган.
 
Россия Тергов қўмитаси фуқаросининг ҳалок бўлиши юзасидан жиноий иш қўзғатган. Россия ТИВ Украина ҳукуматидан Бабченконинг ўлдирилиши бўйича тезкор суриштирув олиб борилиши учун бор чоралар кўришни талаб қилмган.
 
Украина Олий радаси депутати Антон Геращенконинг айтишига кўра, унинг ўлдирилиши сабабларидан бири россиялик махсус хизматларнинг ҳаракати бўлиши мумкин.
 
Украина ИИВ гумондорнинг фотосуратини эълон қилган.
 
Полиция вакилининг сўзларига кўра, Бабченкога қарата ўқ узган шахснинг шериклари ҳам бўлган. Бабченконинг аёл қўшнисининг айтишича, у отилган ўқ овозларини эшитмаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аркадий Бабченко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!