...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Автомобиль ойнасини қорайтириш яна урф бўлмоқда


11:50, 19.08.2017 Жамият
 12 476

Ҳайдовчилар томонидан турли қоидабузарлик ҳолатлари содир этилмоқда.

Ички Ишлар Вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларида махсус рейдлар ўтказилмоқда.
 
Рейдлар натижасида ҳайдовчиларнинг ўрнатилган қоидаларга амал қилмаслик ҳамда автомобилни маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ ҳолатлари аниқланмоқда.
 
Автомобиллар ойнасини қорайтириш, ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомобилни бошқариш, мажбурий суғурта полисининг амал қилиш муддатлари ўтганлиги  билан боғлиқ турли ҳуқуқбузарликлар шулар жумласидандир.
 
Мисол учун, Чилонзор тумани Ал-Хоразмий кўчасида ҳаракатланган ҳайдовчи Отабек Машарипов бошқарувидаги "Ласетти" русумидаги автомобиль йўл патруль хизмати инспектори томонидан тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг орқа ва ён томонларидаги ойналарга парда тутилганлиги ва атрофни кўришни чекловчи қора рангли плёнка ёпиштирилганлиги аниқланди.
 
Юқоридаги ҳолат бўйича ушбу ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилди. 
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар