Таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида уларга чет тилидан максимал балл берилади.
Чет тилларини билиш даржасини баҳолашнинг миллий тест тизими таълимнинг барча босқичларида чет тилларини ўзлаштириш даражасини стандартларда белгиланган кўникмалар асосида баҳолаб боради.
Бунда “Тинглаб тушуниш” (Listening), “Ўқиш” (Reading), “Ёзиш” (Writing), “Гапириш” (Speaking) кўникмалари синовдан ўтказилади.
“Чет тилларини билиш даражаси тўғрисида”ги Давлат намунасидаги сертификатга эга бўлганлар қуйидаги имтиёзлардан фойдаланиши мумкин:
- сертификатга эга бўлган ўқувчи, талаба ва педагоглар учун етакчи хорижий таълим муассасаларида тил ўрганиш амалиётлари ташкил этилади.
- 2018 йил 1 январдан бошлаб сертификатга эга бўлганларга (умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари, абитуриентлар ва бакалаврлар), уни олгандан бошлаб 3 йилгача таълимнинг кейинги босқичи учун тест синовлари рўйхатига чет тили (инглиз, немис, француз) фани киритилган таълим муассасаларига киришда чет тили фанидан максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синовидан озод этилади.
- В2 ва ундан ортиқ даражадаги малака сертификатига эга бўлган талим муассасалари педагоглари аттестация жараёнларида максимал балл билан баҳоланади ва синовлардан озод этилади.
Эслатиб ўтамиз, сертификат олиш истагини билдирган талабгорлар учун талаб ҳажмидан келиб чиққан холда тизимли равишда ҳудудларда тест синовлари ўтказилиши мумкин.
Маълумот учун, чет тилини билиш даражасини аниқлаш тести Давлат тест маркази қошидаги Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси томонидан ташкил этилади.
Тест топширувчи тест натижаларига кўра белгиланган 6 та даражадан бирини қўлга киритиши мумкин. Улар А1, А2, В1, В2, С1, С2 даражаларидир.
ДТМ томонидан В1, В2, С1 даражалари учун тест ўтказилади.
Тест топшириш учун ДТМ ҳисоб рақамига энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида тўлов амалга оширилади. Сертификат учун тўлов - 224 662 сўм 50 тийин қилиб белгиланган.