Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу деярли энергия сарфламайдиган дунёдаги ягона мобил телефон.
Вашингтон университетининг бир гуруҳ мутахассислари аккумулятори йўқ бўлган мобил телефон ишлаб чиқаришди.
Янги қурилма аналогли аудиосигнални рақамлига айлантирмайди. У чироқ ёки радиосигнал ташқи манбаларидан келадиган микротўлқинлар ҳисобига ишлайди.
Телефондан худди рация каби фойдаланиш мумкин – суҳбатдошини эшитиш, кейин ўзи гапириши учун янги қурилма эгаси керакли режимларни қайтадан ёқиши зарур.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу деярли энергия сарфламайдиган дунёдаги ягона мобил телефон.
Мослама дастлабки синовдан ўтди, бироқ олимлар уни янада такомиллаштиришда давом этмоқда.