Баку-Тбилиси-Карс темир йўл тармоғи Озарбайжон, Грузия ва Туркия ҳудудларидан ўтади.
Ўзбекистон Бош вазирининг Баку-Тбилиси-Карс темир йўл тармоғи очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Абдулла Ариповнинг ўз сўзини Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевга таклиф қилгани учун миннатдорчилик изҳор этган ҳолда бошлади. Бош вазир Ўзбекистон Шарқ-Ғарб транспорт коридори лойиҳасига муҳим эътибор қаратишини таъкидлаб, лойиҳа учун инвестиция киритилишини ҳам маълум қилди.
“Ҳурматли тадбир иштирокчилари. Мазкур транспорт йўлининг ишга туширилиши тарихий Буюк Ипак йўлини тиклашда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси мазкур лойиҳага алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ўзаро манфаатли ва самарали транспорт коридорларининг ташкил этилиши давлатларимиз ўртасида ўзаро интеграциялашувда қулай шароитлар яратишига ишонамиз. Бу лойиҳалар хорижий инвестициялар жалб қилишда ҳам муҳимдир.
Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, Баку-Тбилиси-Карс йўналишидаги темир йўлнинг ишга туширилиши давлатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга, давлатларимизнинг иқтисодий ва транзит салоҳиятини сезиларли даражада оширишга хизмат қилишига ишонамиз”, деди Абдулла Арипов.
Маълумот учун, Баку-Тбилиси-Карс темир йўл тармоғи Озарбайжон, Грузия ва Туркия ҳудудларидан ўтади. Унинг юк ўтказиш ҳажми йилига 17 млн тоннани ташкил этади. Дастлабки даврларда 1 млн йўловчи ва 6,5 млн тонна юкни ташиш режалаштирилган. Қурилиш ишлари 2016 йилнинг охирида тугалланиши режалаштирилган эди, бироқ энди қурилиш 2017 йилнинг иккинчи ярмида тугалланади.