ИШИД террорчилик гуруҳи келаси йил Россияда ўз ҳаракатларини давом эттириш билан барчага тахдид солмоқда.
Шундай бўлсада, ИШИД террористик гуруҳи футбол жамоатчилигини таҳликага солишдан тийилмаяпти.
Маълум бўлишича, ИШИД террорчилик ташкилоти 2018 йилги мундиал баҳслари ўтадиган стадионларнинг кулини кўкка совуриш билан таҳдид қилмоқда.
Хусусан, финал ўйини бўлиб ўтадиган “Лужники” стадиони уларнинг асосий нишони эканлиги алоҳида қайд этилган.
Террорчилар Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби етакчиси Мессига ҳужум уюштиришларини билдиришган.
Бундан ташқари, ёзги трансферлар мавсумида “Барселона”дан “ПСЖ” клубига ўтиб кетган бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг ҳам ҳаёти хавф остида бўлиши мумкин.
Улар Мессининнг кўзидан қон томаётган суратини яратиб, интернет орқали тарқатишган.
Шунингдек, Неймар ва Мессига жигарранг кийим кийгизиб, уларни қўлга тушган асирларга қиёслашган суратни ҳам тарқатишган.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россияда ўтказилади. Колумбиялик машҳур ҳонанда Малума 2018 йил жаҳон чемпионатининг расмий мадҳиясини куйлайди.