...
МЕНЮ
ONLINE TV

Telegram ғараз ниятда очилган гуруҳларни ёпмоқда


17:17, 30.10.2017 Олам
 3 587

Telegram унга очилган айбловларга нисбатан амалий жавоб бермоқда

Telegram терроризм билан боғлиқ 8,5 мингта гуруҳни ёпди. Интернет-мессенжер 2017 йилнинг октябрь ойининг ўзида, 8,5 мингта гуруҳни ёпди, дея хабар берди, ўз telegram-каналида Telegram асосчиси Павел Дуров
 
“Сўз эркинлиги – 11 йил давомида аввал Россия, сўнг дунё миқёсида ҳимоя қилиб келаётган қадриятимиздир”, дейди Павел Дуров. Аммо сўз эркинлигидан ташқари ваҳшийликни тақиқловчи мессенжер қоидалари ҳам мавжуд, гуруҳлар ёпилишида шу қоидаларга асосланилди, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Telegram мессенжеридан террористик гуруҳлар ўз ғаразли ниятларини амалга ошираётганликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.
 
Ҳусусан Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан Эрон ҳукумати томонидан жиноий иш очилган.
 
Павел Дуров Эрон прокуратураси хулосаси кутилмаган қарор эканини таъкидлаган.  У Эрондаги террорчилар ва порнографик контентни тақиқлашда иштирок этаётганини айтиб ўтган.
 
Террористик гуруҳлар аниқланиб, ёпилаётгани, Дуров сўзларининг амалий тасдиғи бўлди.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Telegram Сўз эркинлиги Павел Дуров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!