“Мақсадим уни айлантириш эди, кўзимга чиройли кўринган эди, шунинг учун олиб кетдим”, дейди Абдураҳимов.
Кейинроқ, қизчани ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бироқ, қизчанинг қотили сурати тарқалган йигит эмас, бошқа кимса бўлиб чиқди.
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ катта терговчиси Усмонали Мамаризаевнинг “Ёшлар” телерадиоканали “Давр” информацион дастурига берган маълумотларига қараганда, ушбу жиноятни содир этганликда Фарғона вилояти Қўштепа тумани Қумтепа ҚФЙда яшовчи Абдураҳимов гумонланиб, 14 февраль куни қўлга олинган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида Абдураҳимов айбига иқрор бўлиб, жорий йилнинг 5 февраль куни Кибриёхон Ғаффоралиевани велосипедида олиб кетиб, сўнг уни поезд йўлида қаровсиз қолдирганини тан олган.
“Мақсадим уни айлантириш эди, кўзимга чиройли кўринган эди, шунинг учун олиб кетдим”, дейди Абдураҳимов.