...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Тошкент” халқаро аэропортида “ишбилармон” аёллар жанжал чиқарди


18:28, 17.09.2018 Жамият
 11 299

Божхона жуда кўп декларациясиз товар олиб ўтиш ҳолати тўхтатилган.

Интернетда аёлларнинг аэропортдаги тўпалони тасвирланган видео тарқалди. Мазкур видеога Давлат божхона қўмитаси ўз муносабатини билдирди.
 
Маълум бўлишича, воқеа жорий йил 9 сентябрь куни соат 01:10 да “Тошкент” халқаро аэропорти умумий учиб келиш залида содир бўлган. “Истамбул-Тошкент” рейси билан учиб келган йўловчилар багажларини қабул қилиб, божхона назоратидан ўта бошлаганлар. Ушбу жараёнда бир қатор йўловчиларда божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча бўлган товарлар аниқланиб, божхона кўриги далолатномалари расмийлаштирилган.
 
Йўловчиларга тегишли юкларнинг расмийлаштирилаётганини кўриб турган айрим йўловчилар эса багажларини қабул қилиб олганларидан сўнг божхона назоратидан ўтишни пайсалга солишган ва залдаги багаж ленталари атрофида тўпланиб олишган.
 
Аммо, ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзлари кутган натижага эриша олишмагач, йўловчилар божхона ходимларининг қонуний талабларига риоя қилмай, тартибсизликлар келтириб чиқариш ва вазиятни кескинлаштириш йўли билан бўлса-да, юкларини божхона назоратисиз олиб чиқишга уринишлар содир этишган ва ушбу ҳолатни ўзлари тасвирга ҳам олишган.
 
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси раҳбарияти ва мутасадди ходимларининг йўловчилар билан олиб борган тушунтириш ишларидан сўнг учиб келиш залида тартиб ўрнатилган ва йўловчилар бирма-бир конун билан белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
 
Натижада, тижорат мақсадида товарлар олиб келган шахсларга нисбатан 29 та божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилиб, божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча жами 1174,7 кг оғирликдаги турли хил кийим кечаклар ва 225 гр. заргарлик буюмлари далолатнома тузилиб, божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун вақтинча сақловга олинган.
 
Мисол учун, шу куни “Истамбул-Тошкент” рейси билан учиб келган фуқаро М.М. ўзи билан белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган 84 дона шим, 970 дона аёллар рўмоллари, 12 дона болалар свитери ҳамда 62,5 грамм заргарлик буюмларини божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган ҳолда Ўзбекистонга олиб киришга уринган.
 
Ушбу воқеада амалдаги тартибларга буйсунмай, божхона ходимларига асоссиз эътироз билдирган фуқароларнинг 29 нафари ҳаво йўллари орқали кўп маротаба ҳаракатланувчи йўловчиларни ташкил қилган. Хусусан, 2018 йилнинг ўтган 8 ойи давомида улар Туркияга 9 маротабадан 32 маротабагача бориб келишган.
 
Амалдаги тартибларга кўра, халқаро аэропортлар орқали кириб келаётган жисмоний шахслар 2000 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришлари мумкин. Лекин, бу исталган товарни исталган миқдорда олиб кириш мумкинлигини англатмайди.
 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси фуқаролардан амалдаги тартибларга қатъий риоя қилишларини сўраяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Божхона Истанбул-Тошкент аэропорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар