...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Tashkent City”нинг келажакдаги кўриниши


11:25, 14.08.2017 Жамият
 6 041

Шаҳарчанинг дастлабки режасига кўра, бу ерда технопарк, бир неча бизнес-маркази, савдо марказлари, ресторанлар, маданий марказ бунёд этилади.

“Tashkent City” халқаро иш маркази қаерда бунёд бўлиши маълум бўлди. Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари билан чегарадош ҳудудда янги иш шаҳарчаси ташкил этилади. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 июлдаги “Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган.
 
Бу Тошкент давлат иқтисодиёт университети қаршисидаги катта майдондир. Бу ерда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда собиқ ташкилот биноси жойлашган. “Tashkent City”нинг аниқ чегара ҳудуди шаҳар маъмурияти томонидан кейинроқ тасдиқланади.
 
Ҳукумат Тошкент шаҳар ҳокимиятига сентябрь ойи охирига қадар “Tashkent City”ни жойлаштириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқишни буюрди.
 
Маълумот учун, бу лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард долларни ташкил этади. Шаҳарчанинг дастлабки режасига кўра, бу ерда технопарк, бир неча бизнес-марказ, савдо марказлари, ресторанлар, маданий марказ бунёд этилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Tashkent City Тошкент Вазирлар Маҳкамаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар