Мираъзам Мирқосимов 2017 йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилган эди.
Унинг лавозимга тайинлангани ҳақида Тошкент вилоят ҳокимлиги расмий сайтидаги туман ва шаҳар ҳокимлари рўйхатига киритилганидан маълум бўлди.
Аввалроқ, Мираъзам Мирқосимов 25 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Мирқосимов Мираъзам Мирозодович 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1997 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.
2005-2011 йилларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, 2011-2013 йилларда Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг коммунал ҳўжаликни ривожлантириш, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.