...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Мана, дабдаба! Самарқандда йигит қизнинг қўлини сўраш учун трамвайни ижарага олди


10:44, 14.08.2017 Жамият
 10 953

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирдаги “трамвай изҳори” кўпчиликнинг баҳс-мунозарасига айланди.

Дунё мамлакатларида йигит ва қизлар турмуш қуриш олидадан бир-бирига тайёрлаган турли кутилмаган, ҳайратли даражадаги “сюрприз”лар уюштиргани ҳақида эшитганмиз. Сўнгги йилларда бу одат Ўзбекистонда ҳам урфга айланмоқда. Авваллари йигит ва қизнинг амма ва холалар билан бўладиган учрашувлари бугун фақат ёшларнинг ўзи билан ўтмоқда. Бундан ташқари, қизнинг розилигини олиш учун бўлажак куёв қизиқарли ва ёқимли ҳадяларни тайёрламоқда.
 
Кўпчилик одатда ресторанда жой буюртиради, стол атрофини шамлар, гул япроқлари, пуфаклар билан ясатади. Қарабсизки, романтик муҳит яратилади. Бу кимгадир ёқади, кимга эса йўқ. Албатта, ҳамманинг диди ҳар хил. Яқинда ана шундай “романтик” ҳодисанинг антиқа кўриниши тасвирланган видео интернет тармоғи орқали тарқалди.
 
Трамвайдаги муҳаббат изҳорини кўрганмисиз? Унда қуйидаги видеони томоша қилинг.
 
Бу Самарқанд шаҳрида бўлган воқеа. Бундай дейишимизга сабаб – Тошкентда трамвайларнинг йўқлиги ва бу транспорт воситалари Самарқанд вилоятига кўчирилганлиги. Апрель ойида мазкур трамвайларнинг илк йўловчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бўлган эди.
 
Видеода акс этганидек, трамвай ичи гуллар, пуфаклар, чироқлар билан безатилган. Трамвай ичида йигит ва қиз ҳамда ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким йўқ. Демак, йигит буни қиз учун атай уюштирган. Бу қизга қанчалик маъқул келганини билмаймизу, лекин трамвай ўтиб кетаётган вақтда кўчадаги йўловчилардан бири тасвирга олган видео ижтимоий тармоқлар орқали тарқалганидан сўнг, турли фикрлар билдирилди.
 
Айрим фойдаланувчилар видеони Шавкат Мирзиёевнинг 3 август куни ижодкор зиёлилар билан учрашуви чоғида тўй-ҳашамлардаги ортиқча дабдаба ва сарф-ҳаражатларни қисқартириш борасидаги фикрлари билан боғлашди.
 
Яна бир гуруҳ фойдаланувчилар бу ҳодисани кескин танқид остига олди. Трамвайни фақатгина икки киши учун ажратиш, бундан ташқари, уни безатиш ва шахсий манфаат учун фойдаланиш “қуюшқондан чиққан” ҳолат, деб баҳоланди. Айримлар буни амалдорлар ва мансабдор кишиларнинг яқинлари қилишга қодир эканлигини, яъни трамвайни тураргоҳдан чиқариш учун уларнинг бир оғиз қўнғироғи кифоя қилганлигини таъкидлашди. Мамлакатда содир бўлаётган бундай “ўзбошимчаликлар”ни олдини олиш учун аввало ана шундай юқори мансабни эгаллаган амалдорларнинг ўзларини “тарбия қилиш” лозимлигини қайд этишди.
 
Бу фикрга мутлақо қарши чиққан фойдаланувчилар ҳам топилди. Айримлар буни ижобий баҳолаб, шунчаки “романтик муҳит” эканлигини ёзишди. Бир неча киши воқеа кечаси бўлаётганлигини таъкидлаб, бу вақтда йўловчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди ва бу орқали ҳеч кимга ҳалақит бермаётганлигини эътироф этди. Бундан ташқари, трамвайни шахсий мақсадда ҳаракатлантириш учун амалдорларнинг яқин қариндошлари бўлиш шарт эмаслиги борасидаги фикрлар ҳам билдирилди. Ҳазил аралаш “Ортиқча ҳаражатсиз “marry me” томошаси” деган таърифлар ҳам билдирилди.
 
Биз бу видеони тақдим этиш орқали кимнидир “оқлаш” ёки “қоралаш” тарафдори эмасмиз. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Изоҳларингизни кутамиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Трамвай Видео Романтика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Xamza
15:00 17.08.2017

Манимча буни ёмон ери йўқ. Иложи булса дабдабаларсиз трамвайда одамлар бўлганда ҳаммани олдида изҳор қилса янаям зўр бўларди. Изҳорлар харажатсиз бўлиши керак! Чин юракдан!


Maxmud
21:22 14.08.2017

Бундай дабдабабозликларни Президент қарорларига нописандлик, миллатга, жамиятга ва давлатга қарши таҳдид, деб баҳолаш керак....


Sarvar
11:39 14.08.2017

Трамвай сарфлаган электр токи хеч кимни хаёлига келмаяпти. Энергия давлатники унда халкнинг хакки бор. Бу канча зиён давлатга. Бу билан ман кораламокчи эмасман бу ишни, лекин буни урфга айлантирмаслик керак.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар