...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг дипломатик жавоби: консуллик идораси ёпилиши мумкин


10:38, 14.08.2017 Олам
 2 258

Россия дипломатик хизмати учун энг оғриқли зарба консуллик идораларидан бирининг ёпилиши бўлиши мумкин.

Россия АҚШлик дипломатик ходимларни 755 нафарга қисқартириш талабини қўйган эди. АҚШ ушбу чораларга қарши жавоб қайтариши мумкинлигини айтиб ўтган.
 
АҚШ ва Россия Федерацияси ўртасидаги бугунги муносабатлар 1960 йиллардаги Кариб инқирозидан кейинги энг совуқлашган давр сифатида баҳоланмоқда.
 
Россия томонининг америкалик дипломатлар сонининг қисқартирилиши ҳамда мол-мулклардан фойдаланишни чеклашга доир талабига жавобан 2017 йилнинг 1 сентябрига қадар АҚШ томонидан жавоб қайтирилишини хабар қилган эдик.
 
АҚШнинг навбатдаги “юриши” рус дипломатлари АҚШ ҳудудида ҳаракатланиш доирасининг чекланиши ва нотификация жараёнининг қийинлашуви бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Россия оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, россиялик дипломатлар ва элчихона ва консуллик ваколатхоналари техник ходимларининг ҳаракатланиш периметрларининг олдинги 40 километр радиусдан 16-24 километрлик радиусгача қисқартирилиши мумкинлиги айтиб ўтилмоқда.
 
Нотификация жараёни барча даражадаги ходимлар учун қийинлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, бунда россиялик дипломатлар ўзлари учун белгиланган периметрдан ташқарига чиқиши ҳақида уч кун олдин АҚШ давлат департаментини хабардор қилиши талаб этилади. Шу пайтга қадар эса бу сингари талаб кичик ва ўрта даражадаги дипломатик вакиллар учун амал қилган. Элчи ва масалаҳатчилар учун бу талаб қўлланилмаган эди.
 
Юқорида Россия оммавий ахборот воситаларининг тахминлари шунчаки таъқиқларнинг энг оддий кўриниши бўлиши мумкин. Россия дипломатик хизмати учун энг оғриқли зарба консуллик идораларидан бирининг ёпилиши бўлиши мумкин.
 
Маълумот учун, Россия Федерациясининг АҚШ ҳудудида Вашингтон шаҳридаги элчихонаси, Хюстон, Нью-Йорк, Сан-Франциско ва Сиэтл шаҳарларидаги Бош консулликлар идоралари фаолият олиб боради.
 
АҚШ томонининг сўнгги қарори 1 сентябрга қадар эълон қилинади. Шунда аниқ жавоб маълум бўлиши мумкин.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Россия Дипломатик муносабатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!