Рассомлар Трамп юлдузини олиб ташлаш таклифига ўзига хос тарзда жавоб қайтарганлар.
Маҳаллий фаоллар Голливуддаги “Шон-шараф аллеяси”да ўнлаб Дональд Трамп юздузини ёпиштириб чиқдилар. Улар шу орқали Ғарбий Голливуд кенгашининг доимий бузғунчиликлар сабаб Трамп юлдузини олиб ташлаш таклифига жавоб қайтарганлар.
Keep taking down the @realDonaldTrump star, and we will further spread Trump Derangement Syndrome by installing a never ending stream of stars. pic.twitter.com/6s0Y3YIkY5
— The Faction (@TheFaction1776) 9 августа 2018 г.
Бугун, 10 август куни The Faction бирлашмасидаги аноним рассомлар “Шон-шуҳрат аллеяси”га Трамп юлдузи туширилган 50 га яқин елим этикеткани ёпиштириб чиққан.
“Hollywood Reporter” билан суҳбатда рассомлардан бири голливуд кўчасидаги ҳар бир олиб ташланган ёки зарар етказилган юлдуз ўрнига 30 та янгиси пайдо бўлишини таъкидлаган.