Ўрганиш натижаларига кўра 5 иш куни ичида белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.
Низомга мувофиқ адлия органлари ННТ томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсиси ҳужжатларига риоя этилиши, уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни ўрганади.
Ўрганишлар адлия органи раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур буйруқ ўрганиш ўтказилишидан камида ўн кун олдин қабул қилинади ва бу ҳақда фаолияти ўрганилиши режалаштирилган ННТ раҳбари ёзма равишда хабардор қилинади.
Ўрганиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим. Ўрганиш натижаларига кўра 5 иш куни ичида белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади.
Хусусан, тақдимномалар киритиш, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш, моддий зарарни қоплаш бўйича юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Низомда белгиланишича ўрганишларнинг тўлиқ ва холисона ўтказилиши учун ўрганиш ўтказган адлия органининг масъул ходими шахсан жавобгар ҳисобланади.