...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларига елпиғич билан чиқиш керакми?


18:13, 22.07.2018 Жамият
 9 281

Албатта, биз келиб тушаётган фикрларни ҳурмат қиламиз ва холислик тарозисини тенг тутиш тарафдоримиз.

Бундан бир неча кун аввал, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, хусусан Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти ҳақида “Эски ҳаммом, эски тос! “Тошкент” халқаро аэропортидан 10 дақиқада чиқиляпти деганларга ишонманг” номли танқидий мақолани эълон қилган эдик. Ушбу мақола кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кўплар ўз изоҳларида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хизматларидан нолиган бўлса, бошқалар бизни нохолис таҳлил қилганликда айблади. Аэропортдаги ўзгаришлар таҳсинга сазовор эканини айтаётганлар ҳам бор.
 
Албатта, биз келиб тушаётган фикрларни ҳурмат қиламиз ва холислик тарозисини тенг тутиш тарафдоримиз.
 
Сайтимизда эълон қилинган мақоладан сўнг, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хизматларидан фойдаланётганлар мурожаатлар, фото ва видеоларни йўлладилар. Улар орасида бор-йўғи 7 сония бўлган видео эътиборимизни тортди. Унда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га тегишли самолёт Boeing – 787 Dreamliner самолётида йўловчиларнинг елпиниб ўтиргани тасвирланган. Бундан кўриниб турибдики, самолёт кондиционерлари ишламаяпти. Видео муаллифи эса шундай дейди:
 
“17 июль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолёти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига учдим. Самолётга чиққанимизда унинг кондиционерлари ёқилмаганини пайқадим. Бир-неча дақиқа кутдик. Одамлар сабрсизлана бошлади. 10 дақиқадан кейин самолёт борти жуда исиб кетди. Кондиционерни ёқмайсизларми, деган иддаоларга парво ҳам қилишмади. Орадан кўп ўтмай йўловчилар ўриндиқлар ортидаги хавфсизлик эслатмаларини олиб елпишни бошладилар. Ҳайрон қоласан, нима энди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолётларига елпиғич билан чиқиш керакми?”
 
Бизга мурожаат қилган йўловчининг айтганларида жон бор. Самолётларда сотилаётган чипталар нархига нисбатан сифатли хизмат кўрсатиляптими? Биз эса мурожаат эгаси билан “Истанбулдан қайтишда ўзингиз билан кўпроқ елпиғич олинг, самолётда яхши даромад қилсангиз бўлади”, деб суҳбатимизга якун ясадик.
 
Сўнгги хулоса сиздан! 
 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Елпиғич 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар