Одилхон қори домлага тезда соғайиб, яна халқимизга маърифат улашишда давом этишларини умид қилиб қоламиз.
“Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли саломатлиги туфайли, ўз хоҳишига кўра, вазифасидан озод этилди.
Одилхон қори домлага тезда соғайиб, яна халқимизга маърифат улашишда давом этишларини умид қилиб қоламиз”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Одилхон қори Юнусхон ўғли ўрнига Тошкент шаҳри, Чилонзор туман бош имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримов “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.