...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вьетнамга тегишли Су-30 қирувчи самолёти қулаб тушгани тасдиқланди


15:47, 14.06.2016 Олам
 2 508

Гувоҳларнинг айтишича, ҳарбий самолёт қирғоқдан 20 километр узоқликда Жанубий Хитой денгизига қулаб тушган.

Аввалроқ,  Вьетнамнинг Су-30МК2  қирувчи самолёти радар экранларидан йўқолиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.  Мазкур  қирувчи самолёт машқ парвозини амалга ошираётган эди.
 
Гувоҳларнинг айтишича,  ҳарбий самолёт қирғоқдан 20 километр узоқликда Жанубий Хитой денгизига қулаб тушган. Ҳаво кемаси учувчиларининг тақдири ҳақида аниқ маълумот йўқ. 
 
Маҳаллий балиқчилар эрталаб самолётнинг Жанубий Хитой денгизига (Вьетнамда Шарқий денгиз деб аталади) қулаганини кўришган. 
 
Қутқарув ишлари давом этмоқда. Қутқарув операциясида Вьетнам ҳарбий денгиз кучларининг олти кемаси, ҳарбий ҳаво кучларининг вертолётлари ва маҳаллий балиқчилар қатнашмоқда.
 
Маълумот ўрнида,  Вьетнам ҳарбий ҳаво кучлари ихтиёрида 36 дона  Су-30МК2 самолёти мавжуд, уларнинг 12 таси сўнгги уч йилда келтирилган. Мазкур қирувчи самолёт 1992 йилдан буён Россияда ишлаб чиқарилади. Самолёт Ҳиндистон, Хитой, Жазоир ва Россияда кенгроқ фойдаланилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Вьетнам Су-30МК2 Жанубий Хитой денгизи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!