Англия ва Россия ўртасидаги ўйиндан сўнг тартибсизлик ишқибозларга қимматга тушиши мумкин.
“Ҳозир полиция бизни автобусдан чиқариб, депортация ҳақида эълон қилди. Сабабини тушунтирмаяптилар. Автобусда 50 киши бор. Автобусдагиларнинг бирортаси Марселдаги тартибсизликларда қатнашмаган. Нимагадир полиция ВОБнинг расмий делегацияга “ёпишиб” олди”, дейди Шпригин телефон орқали агентликка.
Мусобақанинг “Б” гуруҳидан ўрин олган Россия ва Англия ўртасидаги Марсель шаҳридаги учрашув якунлангач, икки терма жамоа иштирокчилари орасида тўқнашув келиб чиққан эди. Ўшанда бир неча россиялик ишқибозлар инглизлар ўтирган секторга бостириб кириб, байроқларни юлиб ташламоқчи бўлган. Шу тариқа оммавий муштлашув авжига чиққан.
Мазкур воқеадан сўнг УЕФА Англия ва Россия терма жамоаларини яна шундай ҳолат такрорланса, мусобақадан четлатиб юборишни айтиб огоҳлантирди. Натижада Россия миллий терма жамоаси ўйинчилари ишқибозларга мурожаат этиб, уларни тартибга чақирганди.