Вера Брежневанинг Тошкентдаги концерти чипталари 100.000 сўмдан 800.000 сўмгача сотиляпти.
“Любовь спасет мир”, “Хороший день”, “Лепестками слёз”, “Доброе утро” каби қўшиқлари билан ўзбек тингловчиларига яхши таниш бўлган хонанда, ўтган йили ҳам Тошкентда меҳмон бўлиб, Samsung компаниясининг Galaxy S5 қўл телефони тақдимот маросимида иштирок этган эди. “Туркистон” санъат саройининг ёзги саҳнасида бўлиб ўтган тақдимот маросимида қаттиқ жала қуйгани сабаб Веранинг қўшиқларини тинглаш кўпчиликка насиб этмаган эди. Кўрамиз, бу йилги ҳаво ҳарорати Веранинг концертига таъсир ўтказмасмикин?
Дарвоқе, “Истиқлол” санъат саройи маъмуриятининг маълумотига кўра, чипта нархлари 100.000 сўмдан 800.000 сўмгача этиб белгиланган. Қизиқ, шунча пул сарфлаб концертга борганингизга яраша, Брежнева жонли куйлармикин?