facebook.com дан фойдаланмаётганлар ўзини анча тетикроқ ҳис этаётганини маълум қилди.
Ушбу тадқиқотда жами 1095 киши қатнашди. Унда иштирок этганларнинг ярми бир ҳафта давомида facebook.com хизматидан воз кечиб, қолганлари ижтимоий тармоқдан ҳар куни фойдаланишган. Шу вақт давомида facebookдан фойдаланмаганлар ўзини анча бахтлироқ ва тетикроқ ҳис этаётганини, уларда диққатни жамлаш ва стрессга чидамлилик қобилияти ошганини тасдиқлашган. Бахт тадқиқот институти вакили Мейк Викингнинг айтишича, натижалар ниҳоятда “ҳайратланарли”. Икки гуруҳ ўртасидаги фарқларни эса изоҳлашга ҳожат йўқ.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, глобал оламнинг энг оммалашган ижтимоий тармоқларидан бири – facebook.com инсонлар ўртасидаги вертуал муносабатларни юқори даражага кўтарди. Дунёнинг турли чеккаларида яшовчи шахслар бир-бирлари билан ҳеч қандай қийинчиликсиз суҳбатлашишади, фикр алмашишади. Тўғри, тармоқда фойдаланувчиларга турли хил кўнгилочар хизматлар таклиф этилади. Уларнинг баъзилари маълум халқлар, миллатлар урф-одатлари, қадриятларига тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Лекин улардан ўз меъёрида фойдаланиш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда. Ижтимоий тармоқларни эса бутунлай ман этиш билан мавжуд муаммоларнинг олдини олиб бўлмайди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, Facebook 2004 йилда ишга туширилган дунёдаги энг йирик ва энг кўп аудиторияга эга бўлган ижтимоий тармоқлардан биридир. Мазкур тармоқ Гарвард университети ётоқхонаси остоналаридан бошланган бўлиб, дастлаб ундан шу университетнинг талабалари фойдаланишган. Бора-бора facebook.com ўз фаолиятини кенгайтирди. Ҳозирги кунга келиб унинг фаол фойдаланувчилари сони қарийб 1,5 млрд. кишини ташкил этяпти.
Унинг асосчиси эса америкалик яҳудийлар оиласида дунёга келган, жаҳондаги энг бадавлат инсонлардан бири Марк Цукербергдир. У 23 ёшида сайёрамизнинг энг ёш миллиардери деб тан олинган (4 млрд. АҚШ доллари). 2014 йил охиридаги Forbes журналининг “Энг бадавлат одамлар топ-15 рейтинги”да 33,6 млрд. АҚШ доллари билан 14 ўринни эгаллаган эди.