...
МЕНЮ
ONLINE TV

Балки ғалати, балки мантиқий: ноодатий қонунлар


13:31, 25.11.2015 Олам
 3 515

Аризонада туяларни ов қилиб бўлмайди, кактусни кесганлар эса 25 йилга озодликдан маҳрум этилади.

   Кундан кунга дунёнинг турли нуқталарида ғалати ва ноодатий қонунлар кўпайиб бормоқда. Уларнинг кўпчилиги қонун амалда бўлган ҳудудда яшовчи инсонлар учунгина тушунарли, аммо тушунарсизлари ҳам йўқ эмас.

   Қуйида биз шундай қонунлардан баъзиларини сизнинг ҳукмингизга ҳавола этамиз:

   Англияда каравотни деразадан чиқариб қўйиш мумкин эмас (бу нарса кимнинг ҳам хаёлига келарди, дерсиз). Янги Скотияда ёмғир ёғиб турган пайтда майсазорларга сув бериш тақиқланган. Андоррада адвокатларнинг фаолиятига йўл қўйилмайди. Жанубий Кореяда полициячилар ҳар куни пора сифатида олган пул маблағлари тўғрисида ўз бошлиқларини хабардор қилишлари шарт. Данияда маҳбуслар қамоқхоналардан қочиш ҳуқуқига эга, агар қочоқлар қўлга тушадиган бўлса ҳам, уларни жазолашмайди. Сингапурда уй ичида яланғоч ҳолда юриш ман қилинган. Канада провинцияларидан бири Албертада қамоқхоналардан қочганлар “шаҳарни тарк эта олишлари” учун махсус тўппонча ва от билан таъминланадилар. Австралиянинг Виктория штатида куйган электр лампочкаларини янгисига алмаштириш учун, албатта, электрик хизматидан фойдаланиш шарт. Белгияда фақат ярим тундагина аёлларга гулдаста беришга рухсат этилган. Шунингдек, мазкур давлат талабалар учун энг идеал жойдир, яъни агар талаба эрталаб нонушта қилишга улгурмаган бўлса, дарсга кеч қолиш хуқуқига эга. Таиланд кинотеатрларида фильм бошланишидан олдин давлат мадҳияси янграйди, бундай пайтда томошабинлар қўлларини кўксига қўйган ҳолда, тик туриб, мадҳияни жўр бўлиб куйлашлари шарт, Филиппинда қабул қилинган қонунга асосан, 1 ёки 2 рақами билан тугайдиган машиналар ҳайдовчилари душанба, 3 ва 4 рақами билан тугайдиганлари эса сешанба, 5 ва 6 рақамлилари чоршанба, 7 ва 8 рақами билан тугайдиган транпортлар пайшанба, 9 ва 0 рақами билан тугайдиган автомобиллар эса жума куни ҳаракатланиши тақиқланади. Бу тадбир йўл тирбандлигининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

   Чехияда тамаки чекмайдиган аёллар ҳар куни бир дона текин пицца тановул қилишлари мумкин. Ҳайвонлар тўғрисида тутуриқсиз қонунлар қабул қилиш бўйича рекордчи давлат АҚШ саналади. Мана улардан баъзилари: Аляскада буғуларни спиртли ичимликлар билан маст қилиш тақиқланади. Айдахода туя устида туриб, балиқ овлаш ман этилган. Аризонада эса туяларни ов қилиш катта миқдордаги жаримага сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, мазкур штатда, кактусларни кесиб ташлаш жиддий жиноят ҳисобланади, қонунни бузганлар бунинг учун 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бундан ташқари, хўтикни ванна ичида ухлатиш катта миқдордаги жаримага олиб келар экан. Ки Вест шаҳрида товуқлар нодир қушлар гуруҳига киритилган бўлиб, доим қонун ҳимоясида хисобланади. Небраскада гарчи ҳеч қандай сув ҳавзалари бўлмаса-да, китларни овлаш ман этилган. Оклахомада итларнинг жиғига тегиш, бегона инсонларнинг тановул қилиб турган гамбургерини тишлаш қамоқ жазоси билан якун топиши белгилаб қўйилган.

Нима бўлишидан қатъий назар, ҳар бир низом ва қонунларнинг мантиқий изоҳи мавжуд. Лекин уларнинг пайдо бўлиш тарихини излаш кимнинг хаёлига ҳам келарди.
Дания Махмудова
Адиз Аҳмедов

 

Теглар:қонунлар ғалати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!