...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотларга доир қонун кўриб чиқилди


20:06, 24.08.2017 Жамият
 2 315

Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ, 24 август куни соат 10.00 да Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сенаторлар томонидан биринчи куни “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Шунингдек, ялпи мажлис иш кунида юқорида санаб ўтилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама этилди ва сенаторлар томонидан тасдиқланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси 25 август куни давом этиши айтиб ўтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Олий Мажлис Сенати Ялпи мажлис Қонунлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар