...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швейцарияда кўчки оқибатида 8 киши йўқолди


19:54, 24.08.2017 Олам
 1 974

Кўчки оқибатида йўқолганлар орасида Германия, Австрия ва Швейцария фуқаролари бор.

Швейцариянинг жануби-шарқидаги қишлоқда 24 август куни кўчки содир бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
 
Кўчки оқибатида саккиз киши бедарак йўқолгани ҳамда йўқолганлар орасида Германия, Австрия ва Швейцария фуқаролари бор экани айтилган.
 
23 август куни 9:30 да бошланган кучли ёмғирлар натижасида алп тоғи ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси кўчирилган. Йўқолганларни қидириш бўйича операция бошланган.
 
Маълумот учун, Алп тоғлари Европанинг марказий ҳудудида жойлашган бўлиб, Франция, Монако, Италия, Швейцария, Германия, Австрия, Лихтенштейн ва Словения каби саккиз мамлакат ҳудудида ётади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Швейцария Германия Алп тоғлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!