...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда Судга ҳужум уюштирилди


18:14, 24.08.2017 Олам
 2 782

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Адолат саройи биносидаги суд мажлиси қуролли тўқнашувга айланиб кетди.

24 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Адолат саройи яъни суд биносига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар берди.
 
Гувоҳларнинг фикрига кўра, ҳужум рўй берган пайтда судда қотиллик жинояти бўйича иш кўриб чиқилаётган бўлган. Тортишувлар суд биноси ичида бошланган ва қўриқчилар судлашаётган гуруҳларга қарата ўқ узган. Бунга жавобан суд биноси олдида турган автомобилдан уч қуролланган одам суд биносига қарата қуролдан ўқ узган.
 
Хабар қилинишича, ҳужум оқибатида бир одам ҳалок бўлган ва бир киши жароҳат олган.
 
Отишма юзасидан суриштирув тергов ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Туркия ЙТҲ Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!