Буюк аждодимиз 1006 йилги юлдуз портлаши ҳақида маълумот қолдирган.
Ибн Сино ўзининг астрономияга оид асарида SN 1006 юлдузини кузатгани ҳақида ёзиб қолдирган. Олимларнинг айтишича, буюк қомусий олим томонидан ёзилган маълумотга кўра, 1006 йилнинг 1 май куни Бўри юлдузлар туркумида янги юлдузнинг портлаши юз берган.
Тарихда бўлган мазкур воқеа араб ва хитойлик астрономлар томонидан ҳам тасвирланган. Портлаган юлдузнинг космик чангдан иборат қолдиғи Австралиядаги Паркс обсерваторияси томонидан 1960 йилда аниқланган. Олимларнинг сўзларига кўра, секундига 9 минг километр тезликда тарқалувҳи чанг қолдиқнинг диаметри 60 ёруғлик йилига етади.
Маълумот учун, буюк аждодимиз ибн Сино 980 йилда Бухорода таваллуд топган. У 29 соҳада 450 та асар ёзган қомусий олим ҳисобланади. Улар орасида бутун дунёга машҳури “Тиб қонунлари” асаридир. Ибн Сино 1037 йилда вафот этган.